123

Ўзбекистон енгил саноати янги савдо майдончаси билан бойиди

Дата: 17:28, 12-12-2018.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 18 декабрда Тошкентда Uzbtextile.com янги текстиль савдо майдончаси тақдим этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У “Ўзбекистон Республикаси текстиль саноатининг ривожланиш истиқболлари” мавжусидаги баҳс доирасида бўлиб ўтади.

Ишлаб чиқувчилар сайтни Ўзбекистон текстиль тармоғи вакилларига тақдим этадилар ва мамлакат тўқимачилик саноати ривожига ёрдам бериши кутилаётган ушбу майдонча афзалликлари билан ўртоқлашадилар.

Маълум қилинишича, платформада барча операциялар реал вақт режимида амалга оширилади, шунингдек, платформа бошқа иштирокчилар билан онлайн-чатда бўлишга имкон беради.

Учрашувда текстиль тармоғининг рвожланиш истиқболларини муҳокама қилиш ва тўқимачилик соҳаси давлат органлари ва жамоат бирлашмаларидан олишлари мумкин бўлган қўллаб қувватлашни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: http://turaninfo.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: