123

Ўзбекистон илк бора марта FD-2000 ҳаво ҳужумига қарши ракета синовдан ўтказилади

Дата: 12:33, 25-10-2019.

Тошкент. 25 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон илк бора FD-2000 ҳаво ҳужумига қарши ракета синовдан ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Навоий вилоятидаги "Қулқудуқ" полигонида FD-2000 русумли ҳаво ракетасини синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Амалий синовда Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган ҳаво мудофааси қўшинлари ва ҳаво кучлари ҳарбий қисмининг шахсий таркиби иштирок этади, тадбир ўқув давридаги жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ, қўмондонликнинг масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилади.

Қайд этилганидек, синов ҳаво маконининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда.

Сурат манбаи: mudofaa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: