123

Ўзбекистон Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темирйўл коридорига қўшилди

Дата: 16:44, 05-04-2019.

Тошкент. 5 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темирйўл коридорига қўшилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“Учрашуви якунига кўра (4 апрель куни Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темирйўл маъмурияти вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди - КазТАГ) Ўзбекистон темирйўл коридорига қўшилди. Томонлар ушбу йўналишдаги контейнерларда Ўзбекистон томонининг иштироки тўғрисида қарор қабул қилишди. Шунингдек, томонлар комплекс тариф стаквалари бўйича келишиб олдилар”, - дейилади Қозоғистон темир жолы компанияси матбуот хизмати хабарида.

“НК” ҚТЖ" АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Қанат Алмагамбетов контейнер юкининг оқими, айниқса, Ўзбекистонга ва Болашак станцияси орқали Эронга етиб боришини таъкидлади. Ўзбекистоннинг қўшилиши билан йўл анча қисқаради.

“Хитойдан мамлакатларимизга ва бошқа йўналишлар бўйича транзит юкларни олиб келишни ривожлантириш учун мақбул тариф ва бошқа шарт-шароитларни ишлаб чиқиш муҳимдир”, - дея қўшимча қилди К.Алмагамбетов.

Музокаралар чоғида товарларни ташиш ҳажмини ошириш учун ўз вақтида етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан мослаштирилган платформаларга бўлган талабни қондиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Томонлар юк жўнатувчилар билан ҳамкорликда тўла ҳажмдаги транспорт хизматини кўрсатишга қарор қилишди.

Учрашувда 2019 йилга мўлжалланган “Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон” коридорида юкланган контейнерлар учун ИРИ-КНР йўналишида қўшимча юкларни жалб қилиш, мунтазам контейнер хизматларини ташкил этиш ва тариф шартларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб "Актау-Алат" маршрутида мунтазам фидер сервиз хизмати ишга туширилди”, - деб хулоса қилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темирйўли бўйлаб транспорт ҳажми 1 минг ДФЭга тенг эди.

Сурат манбаи: trend.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: