123

Ўзбекистон мева-сабзовот маҳсулотлари билан ўзини тўлиқ таъминламоқда ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг чоракдан кўпини экспортга жўнатмоқда

Дата: 16:52, 12-07-2016.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон мева-сабзовот маҳсулотлари билан ўзини тўлиқ таъминламоқда ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг чоракдан кўпини экспортга жўнатмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар пойтахтда бўлиб ўтаётган Биринчи Халқаро мева ва сабзовот ярмаркаси доирасида очиқланди.

Хусусан, ўзбек селекционерлари томонидан 170 навдаги сабзовотлар, полиз маҳсулотлари ва картошка, шунингдек, 175 хилдаги янги мева ва узум навлари яратилган. Йиллик ўсимлик маҳсулотлари ҳажми 17 млн тоннадан ошади. Ўзбекистон дунённг 100 ортиқ мамалкатларига мева-сабзовот маҳсулотлари экспортини йўлга қўйди.

Хусусан, фақат охирги 5 йилда импортчи мамлакатлар қаторига Норвегия, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия, Бразилия, Кипр, Македония, АҚШ ва бошқалар кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: