123

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича топ-10 мамлакатлар рўйхатига киритилди

Дата: 17:31, 18-12-2019.

Тошкент. 18 декабрь ЎзТАГ – Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича топ-10 мамлакатлар рўйхатига киритилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Open Data Inception» маълумотларига кўра, 100 та мамлакат ўртасида 52 та очиқ маълумотлар манбалари мавжуд топ-10 та давлат рўйхатига киритилган", - дейилади давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, пешқадам учликка АҚШ (642 очиқ маълумот манбалари билан), Франция (353) ва Испания (309) эгаллади. Улардан кейин Канада (121), Буюк Британия (105), Австралия (102) ва Германия (81) жойлашган. Топ-10 Италия (59), Ўзбекистон (52) ва Австрия (51) ёпилади.

Маълумот учун: Open Data Inception -Open Data Soft томонидан 2600 дан ортиқ очиқ маълумотлар порталининг тўлиқ рўйхати ишлаб чиқилган.

Сурат манбаи: stat.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: