123

Ўзбекистон ОТБ билан $500 млнга ва ФТА билан 50 млн еврога қарз битимларини имзолади

Дата: 17:15, 13-12-2019.

Тошкент. 13 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан $500 млнлик ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) билан 50 млн еврога қарз битимларини имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"12 декабрь ОТБ ва ФТА вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, унда ОТБ томонидан $500 млнлик ва ФТА томонидан 50 млн еврога мўлжалланган қарз шартномалари имзоланди", – дейилади Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, "Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш, 2-подпрограмма (EMIP - «Economic Management Improvement Program, Subprogram 2») дастурини амалга ошириш учун ФТА билан 50 млн евро ва ОТБдан $300 млнлик қарз шартномалари имзоланди. Қолган $200 млнни Ўзбекистон ОТБнинг “Ўзбекистоннинг ипотека бозор сектори ёритиш” лойиҳасига жалб қилди. дастурини

EMIP дастури Ўзбекистонда 2021 йилгача республикани янада ривожлантириш стратегияси асосида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган.

ОТБ лойиҳаси мамлакатимиз уй-жой секторини ривожлантириш, ипотека кредитлаш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг барча тоифалари учун ипотека кредитлари мавжудлигини бозор тамойиллари асосида оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: t.me/minfinuzb

Янгилик билан ўртоқлашиш: