123

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Дата: 12:33, 11-10-2019.

Тошкент. 11 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) раҳбари Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мухтор Тлеуберди ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Рашид Мередов давлат чегараларини туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"10 октябьр куни Ашхободда А.Комилов Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида 2017 йил 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги низомни имзолаш маросимида иштирок этди", - дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Баённомага кўра, шартнома 2019 йил 10 октябрда кучга киради.

Бундан ташқари, 10 октябрь куни А.Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (МДҲ ТИВК) навбатдаги мажлисида иштирок этди.

"МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар, халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашдилар", - дейилади хабарда.

Шунингдек, йиғилишда ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва 11 октябрь куни Ашхободда бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашини тасдиқлаш учун тақдим этилди.

Сурат манбаи: centralasia.news и vesti.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: