123

Ўзбекистон пойтахтида марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари 10% кўпга оширилади

Дата: 16:21, 19-04-2018.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – 1 майдан Ўзбекистон пойтахтида марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари 10% кўпга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

“Газета.uz” нашрининг “Тошиссиққуввати” корхонаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беришича, тарифларнинг оширилиши энергия ташувчилари ва материаллар нархининг ўсиши билан боғлиқ.

Хусусан, аҳоли учун иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагич бўлган тақдирда бир куб метр сув учун 4332 сўм (ҳозир 3915,9 сўм, ўсиш – 10,6 %), ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16917,49 сўмни (умумий душли ётоқхоналарда – киши бошига 12584,98 сўм, ҳозир 11376,16 сўм) ташкил этади.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1423,86 сўмдан 1464,53 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин иссиқ сув ва иситиш тарифлари 2017 йилнинг июлида ошган эди. Шунингдек, 1 майдан Тошкентда совуқ сув таъминоти тарифлари ҳам оширилган.

Сурат манбаи: https://112.ua/kiev/v-kieve-bez-goryachey-vody-ostayutsya-okolo-3-tys-potrebiteley-233684.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: