123

Ўзбекистон президенти 2021 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни икки баробар оширишни топширди

Дата: 11:31, 13-08-2019.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини икки баробарга ошириш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президент раислигида 12 август куни тармоқлар ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди", - дейилади давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, президентнинг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2019-2021 йилларда умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган 45 агрологистика комплекси, қайта ишлаш бўйича 205 та янги қувват, 36 минг гектар интенсив боғ ташкил этиш режалаштирилган.

"Йиғилишда бу борадаги ишларнинг ижросига ҳам тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, мазкур лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш ва 2021 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини икки баробар ошириш зарур. Экспортга йўналтирилган экинлар, асосан дон маҳсулотлари етиштириш муҳимлиги қайд этилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, хорижий ташрифлар ва халқаро кўргазмалар доирасида имзоланган экспорт шартномаларини бажариш, октябрь ойида "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" халқаро кўргазмасини ўтказиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.   

Бундан ташқари, чет элда экспорт қилувчи савдо уйларининг устав капиталини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш аста-секин ўсиб бораётган соҳа раҳбарлари бунинг сабаблари ва ишни тезлаштириш режалари ҳақида хабар беришди.

"Вазирлар Маҳкамасига 2019 йилги инвестиция дастурида назарда тутилган муддатларда умумий қиймати 4,2 млрд долларлик 145 лойиҳа доирасида саноат объектларини ишга туширишни таъминлаш топширилди. Булар қаторига "Навоийазот" акциядорлик жамиятида поливинилхлорид ва азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Муборак газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Тўрақўрғон, Тахиатош ва Навоий иссиқлик электр станцияларида янги буғ-газ устуни ўрнатиш, Тошкент металлургия заводи қурилиши киради", - деб қайд этилади хабарда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги 40 йил ичида ишга туширилган 10 йирик корхоналар тўлиқ қувват билан ишламайди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси, инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодиёт ва саноат вазирликларига инвестиция дастурлари доирасида бошланган корхоналар ва объектларнинг фаолиятини таҳлил қилиш ва уларни лойиҳа параметрларига чиқариш чораларини кўриш топширилди.

"Йиғилишда, шунингдек, 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини шакллантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Дастурда, биринчи навбатда, олий даражадаги ташрифлар доирасида тузилган 650 га яқин шартнома асосида ишлаб чиқилган аниқ лойиҳаларни, шунингдек, нефт-газ хомашёсини чуқур қайта ишлаш, муқобил энергетика, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари саноати, агросаноат ва бошқа юқори технологияли тармоқларни чуқур қайта ишлашга оид лойиҳаларни киритиш зарурлиги таъкидланди", - деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: