123

Ўзбекистон президенти “Ўзавтойўл” компаниясини тугатиш ҳақида қарор қабул қилди

Дата: 14:58, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти  Шавкат Мирзиёев “Ўзавтойўл” компаниясини тугатиш ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этиш ҳақида қарорни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қўмита автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш,
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш, шунингдек, автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш билан шуғулланади”, - дейилади хужжат матнида.

Ташкилотнинг бошқа вазифалари орасида замонавий транспорт оқими шароитларида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш кабилар бор.

Шунингдек, янги давлат қўмитаси илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш, автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: