123

Ўзбекистон Россияга иккита янги йўловчи поездини йўлга қўйди

Дата: 10:37, 17-12-2019.

Тошкент. 17 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Россияга иккита янги йўловчи поездларини йўлга қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"13 декабрдан бошлаб Термиз – Москва – Термиз орқали 350/349 – сонли поезд қатнови йўлга қўйилди, 2020 йил февралдан тармоқ графигида Андижон-Уфа-Андижон (371/372-сонли поездлар) янги йўналиш белгиланади", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, давлатлараро поездлар йўловчилари учун тадбирли чегирмалар тизими мавжуд. Хусусан, олдиндан харид қилиш муддатига қараб, чиптага тариф бўйича нархларнинг 55% гача чегирмаси мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентдан Россия йўналишида поездлар Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Саратов ва Уфа шаҳарларига қатнайди. Бундан ташқари, Андижон – Москва поезди ҳам мавжуд. 2019 йил 14 декабрдан 2020 йил 11 январга қадар Тошкент – Москва – Тошкент поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.

 

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: