123

Ўзбекистон тадбиркорларига электр ва газ учун 50% олдиндан тўлов қилишга рухсат берилди

Дата: 15:36, 07-02-2019.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон тадбиркорларига электр ва газ учун 50% олдиндан тўлов қилишга рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эндиликда юридик шахсларга электр қуввати ва газ 50% олдиндан тўлов асосида етказиб берилади, дейилади президентнинг 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги фармонида.

Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, юридик шахс томонидан билдириш тартибида мурожаат қилинганда унга 50% олдиндан тўлов қилишга рухсат берилади.

Олдиндан тўлов амалга оширилмаган ёки ой охиригача 50% миқдорда тўланмаган ҳолда истеъмолчиларга электр ва газ тарқатиш тармоқларидан бутунлай узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, истеъмолчиларга электр ресурсларини етказиб бериш учун 100% олдиндан тўлов тартиби 2017 йилнинг 1 июлидан амал қилиб келади.


Сурат манбаи: https://www.canal3.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: