123

Ўзбекистон туризмдан йилига $15 млрдгача даромад қилиши мумкин – Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари

Дата: 17:31, 03-04-2018.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон туризмдан йилига $15 млрдгача даромад қилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Хусусан, бу ҳақида “Uzbekistan24” телеканалига берган интервьюсида туркиялик мутахассис Садик Бадак айтиб ўтди.

“2017 йил июндан Ўзбекистонда Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаман, бир неча вилоятларда бўлдим, туристик объектларни кўздан кечирдим. Амин бўлдимки, соҳанинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилаётгани йўқ. Агар рақамлар билан гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон йилига 10 млнгача туристларни қабул қилиб, йилига $10 млрд даромад қилиш имконияти бор”, - деб таъкидлади Бадак.

Лекин даромад бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. “Статистика бўйича, дунёда 4 млрд киши саёҳатчи ҳисобланади, уларнинг кўпчилиги саёҳатда 4 кундан 14 кунгача ўтказади. Биз айнан уларни қизиқтира олсак ва ҳеч бўлмаса 15 млн меҳмонни жалб қилсак, даромад $15 млрдга тенг бўлади. Айнан ҳозир соҳада янги имкониялар очилмоқда. Биз олдимизга қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, янги маршрутларни таклиф этамиз”, - деб хулоса қилди Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-34815.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: