123

Ўзбекистон Турк кенгашига аъзо бўлиш учун расмий ариза топширди – Туркия ТИВ раҳбари

Дата: 14:37, 13-09-2019.

Тошкент. 13 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиш учун расмий ариза топширди, деб маълумот беради Туркия ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) раҳбари Мевлут Чавушўғлу, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Туркий кенгашга аъзо бўлиш учун расмий ариза берди ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни яқин вақт ичида якунланади", - деди М.Чавушўғлу.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 16 октябрь куни саммитни ўтказишини таъкидлади.

Бундан ташқари, вазир Туркманистон ҳам кузатувчи мамлакат бўлиш истагини билдирганини таъкидлади. Чавушўғлу Туркий кенгаш муҳим минтақавий қатнашувчи бўлишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркий кенгаш, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши – замонавий туркий давлатларни бирлаштирган халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади аъзо давлатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Турк кенгаши 2009 йили 3 октябрда Нахчивон (Озарбайжон)да ташкил этилган. Кенгашга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия давлатлари аъзо бўлган.

Сурат манбаи: matritca.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: