123

Ўзбекистон Туркия билан меҳнат муҳожирлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Дата: 16:31, 24-03-2018.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туркия билан меҳнат муҳожирлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Маълум қилинишича, 22 мартда муассасада Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Туркиянинг Visa Work бандлик агентлиги ўртасида келишув имзоланди. Ундан кўзланган мақсад Ўзбекистон фуқароларини Турк Республикаси ҳудудида вақтинчали меҳнат фаолиятига танлаш ва жалб қилишдан иборат бўлди.

Келишув агентлик бошлиғи Р.Ибрагимов ва Visa Work бош директори Махмут Экижи тарафидан имзоланди.

Р.Ибрагимовнинг таъкидлашича, агентлик меҳнат муҳожирлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Хусусан, илгари Корея, Россия, Япония ва Польшага ташкиллашган ҳолда ишга олинган бўлса, эндиликда БАА, Германия, Қозоғистон ва Уммон билан ҳам шу соҳада ҳамкорлик масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Тез орада Visa Work турк агентлиги Туркияда ишлашни истовчиларни саралашни бошлайди.

Сурат манбаи: https://doubletavaleur.com/mieux-negocier/

Янгилик билан ўртоқлашиш: