123

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи афғон аёлларининг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширди

Дата: 11:31, 14-11-2019.

Тошкент. 14 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи афғон аёлларининг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"11 ноябрь куни Брюсселга (Белгия) ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Афғонистон аёлларининг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўқитиш ва тайёрлаш орқали қўллаб-қувватлаш" дастурининг ишга туширилиши маросимида иштирок этди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

А.Комилов таъкидлашича, ЕИнинг қишлоқ хўжалиги, амалий фанлар ва тоғ-кон саноати соҳасида афғон аёлларини ўқитиш дастури уларни мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига жалб қилиш имкониятини тақдим этади.

Шунингдек, у ушбу соҳадаги бир қатор ЕИ лойиҳалари, жумладан, Термиз шаҳридаги таълим марказида афғон талабаларини, шу жумладан, аёлларни тайёрлаш бўйича "ЕИ-Ўзбекистон-Афғонистон" уч томонлама форматда ўрнатилган ҳамкорлик истиқболларини қайд этди.

Сурат манбаи: gramho.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: