123

Ўзбекистон ва Ҳиндистон 2020 йилга бориб иккитомонлама савдо ҳажмини $1 млрдгача етказишга келишиб олдилар

Дата: 09:29, 03-10-2018.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Ҳиндистон 2020 йилга бориб иккитомонлама савдо ҳажмини $1 млрдгача етказишга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Томонлар 2020 йилга бориб икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини 1 млрд АҚШ долларига етказиш учун ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини қайд этдилар ва қилинган ташаббусларни қутладилар. Томонлар мавжуд савдо дефицитини қисқартириш йўли билан икки мамлакат ўртасида мувозанатли савдони амалга ошириш бўйича ишларни олиб боришга келишиб олдилар”, - дейилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Модларининг қўшма баёнотида.

“Томонлар йил охирига бориб Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида Ўзаро савдода преференциялар қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ва бу борада келишув бўйича музокараларни бошлаш юзасидан эксперт гуруҳини ташкил қилишга келишиб олдилар”, - деб қайд этилади ҳужжатда.

Шу билан бирга, томонлар иккитомонлама савдони кенгайтириш ва диверсификация қилиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Сурат манбаи: из http://www.uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: