123

Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини $1 млрдга етказиши мумкин – Рашидов

Дата: 12:27, 29-08-2019.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини $1 млрдга етказиши мумкин, деб маълумот берди Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси Комил Рашидов, дея хабар берали Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Мамлакатларимиз ўзаро савдо-сотиқнинг соғлом ва барқарор ривожланишини қўллаб-қувватламоқда. Ўтган йили икки томонлама савдонинг энг юқори кўрсаткичига эришилди, бу ижобий тенденция жорий йилда ҳам давом этмоқда, у $500 млн (январь-июнь ойларида $446 млн) белгига яқинлашмоқда, ўтган йили бу кўрсаткич атиги $160,5 млнга етганди. Сўнгги икки йил ичида Қирғизистон изчил равишда стабил равишда Ўзбекистоннинг савдо шериклари ўнлигига кирди. Ишончим комилки, мамлакатлар яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини $1 млрдга етказиш учун барча имконият ва ресурсларга эга", - деди К. Рашидов "Кабар" ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Қирғизистон бозорида харидоргир маҳсулотлар, жумладан, замонавий енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва махсус техника, маиший электротехника, кабел-ўтказгич, фармацевтика маҳсулотлари, сантехника, мебел, тўқимачилик маҳсулотлари, минерал ўғитлар, кальцийлаштирилган сода, пахта уруғи, буғдой каби маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кенгайтиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов 27 августдаги ҳукумат қарори билан бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди.

 

Сурат манбаи: uzbekiston.site

Янгилик билан ўртоқлашиш: