123

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2020 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар

Дата: 15:36, 30-10-2019.

Тошкент. 30 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Озарбайжон 2020 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди", – дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, 29 октябрь куни Ўзбекистон мудофа вазирлиги раҳбари ва Озарбайжон мудофаа вазирлиги раҳбари Закир Гасанов ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

"Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идоралари раҳбарлари 2020 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар", – дея қайд этилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Бокуда (Озарбайжон) МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

Сурат манбаи: mudofaa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: