123

Ўзбекистон ва Қозоғистон Буюк Ипак йўли бўйлаб янги турларни ташкил этади

Дата: 11:31, 06-08-2019.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон Буюк Ипак йўли бўйлаб янги турларни ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"5 август куни Ўзбекистонда “Қозоғистон йили” доирасида «Miran International» меҳмонхонасида Тошкент вилояти Туризм бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Туризм бошқармаси томонидан ташкил этилган "Қозоғистон-Ўзбекистон: Буюк чўл – анъанавий меҳмондўстлик Road Show ташкил этилди”, – дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.

Тадбир давомида Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи турларни йўлга қўйиш орқали БИЙ бўйича трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Шунингдек, Туркистон, Самарқанд ва Бухорони бир йўналишда боғлайдиган туризм кластерини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

"Биз турли мамлакатлардан келган меҳмонларга янги саёҳатлар турларини таклиф этишни хоҳлаймиз, жумладан, Қозоғистонда 5 кун ва Ўзбекистонда 5 кун. Агар сайёҳлар битта виза билан икки мамлакатга ташриф буюрадиган бўлса, бу ажойиб бўлар эди", - деди Ecocamp сайёҳлик базаси вакили Олтиной Капалбаева.

Шунингдек, тадбир давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон сайёҳлик соҳаси вакиллари туризм соҳасидаги ютуқлари ва имкониятлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: