123

Ўзбекистон ва Россия АЭС қуриш бўйича йўл харитасини имзоладилар

Дата: 16:34, 16-05-2019.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"15 май куни Тошкентда "Ўзбекистон нефт ва гази-OGU 2019" 23-халқаро кўргазмаси ва конференциясининг очилиши ҳамда Power Uzbekistan 2019 ўтказилган кўргазма доирасида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш бўйича асосий тадбирларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси имзоланди", - дейилади Ўзбекистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ушбу йўл харитаси лойиҳани амалга оширишнинг иккинчи босқичининг аниқ йўналишларини белгилайди. Хусусан, ҳужжат атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ), хавфсизликни асослаш бўйича дастлабки ҳисоботни яратиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотларни тайёрлаш алгоритмини белгилайди. Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳани амалга ошириш учун шартномаларни тайёрлаш ва келишиш босқичларини ўз ичига олади.

Ҳужжат остидаги имзоларни бош вазир маслаҳатчиси, Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва "Росатом" атом энергияси давлат корпорацияси Бош директори Алексей Лихачев қўйдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: