123

Ўзбекистон ва Россия беш йил ичида товар айланмасини $25 млрдга оширишни режалаштирмоқда – Матвиенко

Дата: 16:44, 03-10-2019.

Тошкент. 3 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия беш йил ичида товар айланмасини $25 млрдга оширишни режалаштирмоқда, деямаълумот беради Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши (ФК) раиси Валентина Матвиенко, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини кўряпмиз. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ошди. Ўтган йили бу кўрсаткич $4,4 млрдни ташкил этган эди. Бу вазифани келгуси йилларда $10 млрдга, 2024 йилга келиб эса $25 млрдга етказиш вазифаси қўйилди", - дея иқтибос келтиради ФК матбуот хизмати Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан В.Матвиенко учрашувидан.

Унинг сўзларига кўра, бу осон эмас, аммо амалга ошириладиган вазифадир.

Шунингдек, В.Матвиенко Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ)га қайтиши истиқболларини баҳолади

"Бундай имконият, албатта, КХШТ ҳар доим Ўзбекистон учун очиқ. Лекин бу савол энди кун тартибида эмас. (...) Мен, эҳтимол, бу масала кун тартибида пайдо бўлиши мумкинлигини инкор қилмайман», – дея қайд этди у.

Бундан ташқари, ФК раҳбари Ўзбекистон ва Россия Евроосиё иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишдан хавф ва имкониятларни таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузганини таъкидлади.

"Ишчи гуруҳ эҳтимолий шароитлар, хатарлар ва фақат салбий оқибатларнинг олдини олишни таҳлил қилади, жуда мустаҳкам иш режимида, яхши суръатда ишлайди", - деб таъкидлади у.

Сурат манбаи: kabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: