123

Ўзбекистон валюта ислоҳотларини ўтказиш учун хорижий кредитларни жалб қилмайди

Дата: 12:18, 27-07-2017.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш учун қўшимча хорижий кредитларни жалб қилмайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаевнинг Халқаро пресс-клубдаги баёнотига асосланган ҳолда.

“Бизда олтин ва валюта заҳиралари етарли даражада, валюта заҳиралари шакллантирилган ва халқаро кредит-молия институтлари, ҳатто Халқаро валюта фондидан маблағ жалб қилиш учун зарурият йўқ. Бугунги кунда заҳиралар 20 миллиард доллардан ортиқ”, – деб таъкидлади вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистонда молия тизимини валюта бозорини либераллаштириш, валютани аҳоли ва тадбиркорларга эркин сотишга фаол тайёрлаш жараёнлари кетмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: