123

Ўзбекистон йилига 21 млн тоннадан зиёд мева ва сабзавотлар етиштиради

Дата: 15:46, 05-04-2018.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон аграр тармоғи йилига 21 млн тоннадан зиёд мева ва сабзавотлар етиштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу маълумотларни ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев “Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш. Сифат инфратузилмаси ва маҳсулотларни ҳалқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш” мавсузсида Халқаро илмий-амалий конференцияда очиқлади.

Конференция “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ташкил этилди.

“Кейинги 25 йил мобайнида мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4 бараварга ўсди, шу жумладан, узум етиштириш 9 бараварга, сабзавотлар етиштириш 8 бараварга, мева етиштириш 5 бараварга, полиз маҳсулотлари етиштириш 8 бараварга ва дуккакли экинлар етиштириш 7 бараварга ўсди. Республика ҳудудида 350 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, бундан 180 дан ортиқ турдаги янги ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга жўнатилади”, - деди Ходжаев.

Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, республикада 160дан ортиқ мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Иссиқхоналарнинг умумий майдони 9 минг гектарга тенг, уларда йиллик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 600 минг тоннадан ошади. Маълумотларга кўра, интенсив боғлар майдони 45 минг гектарга етди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон қуритилган ўрик экспорти бўйича дунёда иккинчи ўринда, хурмо ва қуритилган узум бўйича учинчи ўринда, гилос ва мош бўйича бешинчи ўринда, шафтоли бўйича еттинчи ўринда, карам бўйича саккизинчи ўринда туради.

Сурат манбаи: http://ivona.bigmir.net/cooking/toowners/346385-Kakie-ovocshi-i-frukty-bezopasno-est--zimoj-

Янгилик билан ўртоқлашиш: