123

Ўзбекистон ўз учувчиларини Россияда ўқитишдан вос кечади

Дата: 16:52, 24-07-2017.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда учувчиларни тайёрлаш бўйича ўз базасини яратишга доир қатор чораларни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг ўқув-машқ маркази базасида олий техник таълимга эга ходимлар орасидан фуқаролик авиацияси курслари ташкил этилади. Сентябр охиригача Учишлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси курсларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни, курсларни тугаллаганлик ҳақида сертификатлар беришни кўзда тутган ҳолда, таъминлаши зарур”, - дейилади хужжатда.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролик авиациясида учувчиларни тайёрлашнининг икки даражали тизими амал қилмоқда. Илк босқичда учувчилар назарий ўқишни Санкт-Петербург фуқаролик авиацияси давлат университетида олиб, иккинчи босқичда амалий тажрибани МАКнинг Тошкентдаги ўқув-машқ марказида ўтадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: