123

Ўзбекистонда 12 сентябрда дам олиш куни деб эълон қилинди

Дата: 18:03, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 12 сентябрда дам олиш куни деб эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосланган ҳолда.

Ушбу қарор жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябр, душанба кунига тўғри келиши муносабати билан қабул қилинган.

“Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин”, - деб таъкидланади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: