123

Ўзбекистонда $200 млнга чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 17:11, 05-11-2019.

Тошкент. 5 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда $200 млнга чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таяниб.

Бу ҳақда Хитой компанияси Hangzhou Jinjiang Group вакиллари ва Тошкент шаҳридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўртасидаги музокараларда маълум бўлди.

Қайд этилганидек, завод электр энергияси, метан, шунингдек, ишлаб чиқарилган шлак асосида газбетон блокларни ишлаб чиқариши мумкин. Таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаси миқдори $200 млн.

Бундан ташқари, томонлар республикада чиқиндиларни ташиш, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масалаларини, аҳоли пунктларига яқин бўлган саралаш пунктлари билан боғлиқ муаммоларни кўриб чиқдилар.

Сурат манбаи: inform.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: