123

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Дата: 12:31, 06-02-2019.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2022 йилда аҳоли аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилсин”, - дейилади президентнинг 5 февралда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида.

Ҳужжатда қайд этилишича, аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.

“Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда”, - деб қайд этилади ҳужжатда.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, шунингдек, унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 июлга қадар муддатда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Бу иш сўнгги бор 1989 йилда амалга оширилган.

Сурат манбаи: https://inkazan.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: