123

Ўзбекистонда 49 янги кинотеатрлар очилади

Дата: 17:16, 24-05-2018.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда 49 янги кинотеатрдан иборат кинопрокат тармоғи очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Адлия вазирлигининг телеграм-каналига таянган ҳолда.

Бу ҳукуматнинг 2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан кўзда тутилган.

Хусусан, дастурга мувофиқ 2019 йил охиригача мамлакатда 25 та 1 қаватли, 12 та 2 қаватли, 12 та ёзги кинотеатрлар қурилади. Ушбу кинотеатрлар намунавий лойиҳалар асосида зарур инфратузилма объектлари билан биргаликда барпо этилади.

Бир қаватли кинотеатрларда хар бири 50 кишилик сиғимга эга 2 зал бўлади. Кинотеатрлар фаолиятини ташкил қилиш учун махсус прокат маркази ташкил этилади. Марказ уларни миллий ва жаҳон фильмлари билан таъминлайди. Бунинг учун марказ объектлар эгаларидан фоиз олади.

Янги кинотеатрлар давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида ташкил этилиши белгиланган.

Сурат манбаи: http://andina.pe/agencia/noticia.aspx?id=448682

Янгилик билан ўртоқлашиш: