123

Ўзбекистонда америка ОТМнинг биринчи филиали очилади

Дата: 12:33, 11-02-2019.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Вашингтонда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер университети (АҚШ) ўртасида шартнома имзоланди, бу шартнома мамлакатда америка ОТМнинг биринчи доимий филиалининг очилишидан далолат беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, “Таълим хизматларини кўрсатиш бўйича бош битим” ва “Майдонлардан фойдаланиш тўғрисидаги битим” Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида имзоланди.

Вебстер университети билан олдин эришилган шартномаларга мувофиқ, 2018 йил сентябр ойида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети базасида TESL магистрлик дастури (инглиз тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш) бошланди. Дастур бўйича ҳозирда 120 талаба таҳсил олмоқда.

“Вебстер университети томонидан бакалавриат ва магистратура учун, хусусан, бизнес бошқаруви, маркетинг ва тадбиркорлик, компьютер фанлари, журналистика ва медиа соҳаси, соғлиқни сақлашни бошқариш, STEM таълими ва инновациялар ва бошқа соҳалар бўйича барча ўқув дастурларини тақдим этилади”, - дейилади хабарда.

Маросимда АҚШ Давлат котибининг Таълим ва маданият масалалари бўйича ёрдамчиси Мэри Ройc сўзга чиқди ҳамда ўтган йилда Ўзбекистондан 570 нафар талаба АҚШда ўқигани ва бу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 30%га кўпайганидан далолат беришини қайд этди.

Сурат манбаи: http://ihc2015.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: