123

Ўзбекистонда ҳар кун учун $2 миқдорида меҳмонхона йиғими олинади

Дата: 18:23, 11-01-2017.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар кун учун $2 миқдорида меҳмонхона йиғими олинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси билан кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси меъёий-ҳуқуқий хужатлар порталида эълон қилинган.

Унга кўра, меҳмонхона йиғими хорижий сайёҳлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, мамлакатда доимий яшаш жойи бўлмаган Ўзбекистон фуқароларидан олинади.  Меҳмонхона йиғими бу ерда тўлиқ бир турилмаган ҳолда ҳам бир кун учун тўлиқ миқдорда олинади.

Қарорга кўра, меҳмонхоналар йиғимларни ўтказиш учун банкда валюта ҳисоб рақамлари очишлари зарур бўлади. Ушбу маблағдан Давлат тузим қўмитасининг Туризм соҳасини қўллаб қувватлаш жамғармасини шакллантиришда фойдаланилади.

Шунингдек, меҳмонхоналар бу ерда яшовчилар сони ҳисобини юритишлари ва маълумотларни Давлат статистика қўмитасига топширишлари зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: