ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 0:12 | 24 сентябр
123

Ўзбекистонда букмейкерлик идоралари расман рухсат этилди

Дата: 10:37, 06-12-2019.

Тошкент. 6 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда букмекерлик идоралари расман рухсат этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги.

"Спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида 2021 йил 1январдан Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш бўйича таклифлар (...)га розилик берилсин", - дейилади президентнинг"Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичига кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида.

Ҳужжатга мувофиқ, капитал бозорини ривожлантириш агентлиги букмекерлик фаолиятини лицензиялаш билан шуғулланади. Букмекерларнинг фойдасининг бир қисми спортни, шу жумладан, футболни ривожлантиришга йўналтирилади.

Маълумот учун: букмекерлик идораси – тикилган ставкаларни қабул қилувчи қимор муассасаси ҳисобланади. Букмекер воқеанинг бирор-бир ёки бошқа натижаси эҳтимоллигини баҳолайди ва ҳар бир мумкин бўлган натижалар учун коэффициент – муваффақиятли бўлса, гаров кўпайтириладиган рақамли қиймат кўрсатилади.

 

Сурат манбаи: zaxid.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: