123

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 107 минг кишига кўпайди

Дата: 16:30, 10-04-2018.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – 2018 йил январ-март ойларида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 107 минг кишига ёки 0,3% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотига таянган ҳолда.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 апрель ҳолатига 32763,7 минг кишини ташкил этди.

Хусусан, шаҳар аҳолиси сони 16583 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7 минг кишини (49,4%) ташкил этди.

2018 йил 1 апрель ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3733,7 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%ни) ва Фарғона вилоятида 3631 минг кишини (11,1%), аксинча, энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 818,4 минг кишини (2,5%) ва Навоий вилоятида 961,3 минг киши (2,9%) ташкил қилди.

2018 йил январ-март ойларида Ўзбекистонда 147 минг бола туғилди. Булардан 69,9 мингтаси қизлар бўлса, 77,1 мингтаси ўғил болалардир. Ўтган муддатда 37,8 мингта вафот этганлар қайд этилди.

Сурат манбаи: https://eadaily.com/ru/news/2018/01/15/chislennost-naseleniya-uzbekistana-dostigla-32-mln-650-tys-chelovek

Янгилик билан ўртоқлашиш: