123

Ўзбекистонда эски намунадаги тангалар ва банкнотлар муомаладан чиқарилади

Дата: 10:37, 19-09-2019.

Тошкент. 19 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда эски намунадаги тангалар ва банкнотлар муомаладан чиқарилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигида "Номинал қиймати 25 сўм ва ундан кам бўлган пул ва банкнотларни муомаладан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори давлат рўйхатидан (рўйхат. №3183, 18.09.2019 й.) ўтказилди.

"Ушбу қоидага мувофиқ, 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар, 1, 5, 10, 25 сўм, шунингдек, 1, 3, 5, 10, 25 сўм бўлган эски намунадаги банкнотлар (қоғоз пуллар) 2020 йил 1 мартдан бошлаб тўловнинг қонуний воситаси сифатида ўз кучини йўқотади", - дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, ушбу тангалар ва банкнотлар рад этилмасдан, чекловларсиз, воситачилик учун тўлов ёки ҳақ ундирилмасдан: 2020 йил 1 мартгача ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан; 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январгача фақат ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалга оширилади.

Муомаладан чиқарилиши лозим бўлган эски намунадаги тангалар ва банкнотларни конвертация қилиш муддати 2021 йил 1 январгача белгиланади.

Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳоли талабларидан келиб чиқиб, банк пластик картаси ҳисоб рақамларига (тўлиқ ҳажмда) муомалада бўлган тангалар ва банкноталарга мижозларнинг тегишли ҳисоб рақамларига, фуқароларнинг жамғарма ҳисобварақларига уларнинг аризаларига кўра коммунал ёки бошқа бир марталик тўловларни тўлаш учун қабул қилиш йўли билан алмаштириш амалга оширилади.

Сурат манбаи: jizzaxcity.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: