123

Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар сони 3,8% кўпайди

Дата: 17:29, 09-04-2018.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – 2018 йил бошидан бери Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар сони 3,8% ёки 10,9 мингтага кўпайиб, 296,4 мингтани ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 2018 йилнинг январ-март ойида Республикада 15,5 мингга яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 мингтага кўпдир.

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7%га камайган ҳамда уларнинг сони 4,3 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,2%), Тошкент (9,5%), Фарғона (9,0%) ва Андижон (8,6%) вилоятларига тўғри келмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 21,7% савдода, 17,0% саноатда, 8,9% қурулишда, 7,5% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,0% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,2% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 30,4% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

Сурат манбаи: https://news.vse42.ru/feed/show/id/2004356

Янгилик билан ўртоқлашиш: