123

Ўзбекистонда февраль ойида жойлаштирилган евробондлар қаерга кетганлиги ҳақида маълумот берилди

Дата: 20:53, 04-04-2019.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистонда февраль ойида жойлаштирилган евробондлар қаерга кетганлиги ҳақида маълумот берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг биринчи суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан олинган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги фармони мамлакат ва халқ фаровонлигини янада юксалтириш, стратегик муҳим лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида қабул қилинди.

"Тегишли фоизларни олиш шарти билан 889,2 млн. доллар тижорат банкларининг депозит ҳисоб варақларидаги аукцион орқали жойлаштирилади, 20 млн. доллар "Агробанк" АТБнинг қарзи сифатида берилган, 89,9 млн. доллар" Навоий кон-металлургия комбинатига ссуда сифатида берилган" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил февраль ойида Ўзбекистон жаҳон молия бозорларида 1 млрд. долларлик 5 ва 10 йиллик давлат облигацияларини жойлаштирган.

 

Сурат манбаи: linkedin.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: