123

Ўзбекистонда ФММС бўйича тўловларни уч бараварга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 14:32, 04-04-2018.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш полислари (ФММС) бўйича тўловларни уч бараварга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси ва Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш бўйича тўловларини кафолатлаш фонди мутахассисларининг хабар қилишича, ФММС билан боғлиқ қатор ўзгаришлар кутилмоқда. Хусусан, тўловларни уч бараварга ошириш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш бўйича чоралар тўғрисида”ги ЎзР Қонунига ўзгартишлар киритиш режалаштирилмоқда”, - дейилади “Правда Востока Online” сайтидаги мақолада.

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтиб, ўзгартишларга бағишланган тадбирда таъкидлаб ўтилишича, амалдаги 12 млн сўмга тенг компенсация миқдори харажатларни қопламайди ва МДҲ ва Европадаги энг кам миқдор ҳисобланади. “Масалан, бизда суғурта тўлови $1,5 минг атрофидани ташкил қилса, Россияда у $13,8 минг, Қозоғистонда $16,3 минг, Беларусда 12,6 мингга тенгдир.

Сурат манбаи: http://stolica.kg/events/categories/prazdniki/prof/

Янгилик билан ўртоқлашиш: