123

Ўзбекистонда инсулин ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиё давлатларида ягона бўлган завод очилди

Дата: 16:34, 30-04-2018.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида инсулин ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиё давлатларида ягона бўлган Zamin Bio Health заводи очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Трастбанк” АТБ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Банк маълумотига кўра, завод мамлакат президентининг 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига амалга оширган ташрифида берган топшириқлари ҳамда давлат раҳбарининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб очилди.

Ушбу завод асосан қандли диабет билан касалланган аҳоли учун инсулин дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ушбу заводнинг қурилиши 2016 йилнинг октябрь ойидабошлангани қайд этиб ўтилган. Ҳозирда бу ерда қурилиш-ишлаб чиқариш линияси бўйича ишлар якунланган, корхона фойдаланишга топширилган.

“Заводда йилига 10 млн. дона флакондаги инсулин дори воситаси ишлаб чиқарилади. Препарат нафақат мамлакат аҳолисига етказиб берилади, балки бутун Марказий Осиё давлатларига маҳсулот экспорт қилинади. Заводнинг очилиши Андижон вилоятидан 100 нафар ёшларга янги иш ўринлари яратилди”, - дейилади хабарда.

Корхона “Трастбанк” АТБ молиявий кўмагидаг қурилди.

Сурат манбаи: http://www.julphar.net/partnerships

Янгилик билан ўртоқлашиш: