123

Ўзбекистонда хорижликлар учун мамлакатда бўлиш қоидаларининг бузилишида жарималарни пасайтириш таклиф этилмоқда

Дата: 17:31, 13-02-2019.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижликлар учун мамлакатда бўлиш қоидаларининг бузилишида жарималарни пасайтириш, қайта қоида бузилиши учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республиканинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ қонунбузарликларни либераллаштиришга қаратилган баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ID-2332 қонун лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган бўлиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тузатишлар киритишни кўзда тутади.

Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда бўлиш қоидалари бузилганлиги учун маъмурий чораларни ушбу муддатнинг давомийлигига кўра дифференциялаш режалаштирилмоқда.

Бўлиш қоидалари бузилганлиги учун маъмурий жарималарни ушбу муддатнинг давомийлигига кўра дифференциялаш режалаштирилмоқда: 10 кунгача – ЭКИҲМнинг 5 баравари ёки мамлакатдан чиқариб юбориш, 10 кундан ортиқ бироқ 30 суткадан кам – ЭКИҲМнинг 10 баравари ёки мамлакатдан чиқариб юбориш, 30 кундан ортиқ – ЭКИҲМнинг 20 баравари ёки мамлакатдан чиқариб юбориш (ҳозирда – бўлиш муддатидан қатъи назар ЭКИҲМнинг 50 дан 100 бараваригача жарима, аммо чиқариб юборини кўзда тутмайди).

Қонун лойиҳасига мувофиқ, мансабдор шахслар томонидан хорижлик ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни қабул қилиш тартибларининг бузилиши мансабдор шахсга ЭКИҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилишига асос бўлиши мумкин (ҳозирда ЭКИҲМнинг 20 дан 150 бараваригача).

Ўзбекистонга хусусий иш юзасидан келган хориж фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни вақтинчалик прописка қилиш, шунингдек, бўлиш муддати якунланганидан кейин чиқариш чораларини кўрмаслик, унгаяшаш жойи бериш, транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш, бу ҳолат бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келган ҳолда ЭКИҲМнинг 10 баробари ҳажмида жарима солинишига олиб келиши мумкин (ҳозирда ЭКИҲМнинг 100 баробаригача).

Шунингдек, қонун лойиҳаси 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни мамлакатда бўлиб туриш қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортишдан озод қилишни таклиф этмоқда.

225−1-моддани эса (чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик) бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг мамлакатда бўлиш қоидаларини бузиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ЭКИҲМнинг 200дан 600 баробаригача миқдорда жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни кўзда тутувчи 224-моддани бекор қилиш режалаштирилмоқда.

 

Сурат манбаи: kabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: