123

Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойи 6 май куни бошланади

Дата: 15:35, 02-05-2019.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойи 6 май куни бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

1 майда президент Шавкат Мирзиёев "Муқаддас Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорига кўра, Рамазон ойининг бошланиши 6 майга тўғри келади

Ш. Мирзиёев давлат органлари ва жамоат тузилмаларига Рамазон ойида тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун кўрсатма берди. Шунингдек,эҳтиёжманд одамларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар ва оилаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурматни яхшилаш, қабристон ва муқаддас жойларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: