ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 12:11 | 17 сентябр
123

Ўзбекистонда офицерларнинг хизмат муддати узайтирилиб, пенсия ёши оширилди

Дата: 16:39, 24-04-2018.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматдаги кичик ва катта офицерларнинг хизмат муддати узайтирилиб, пенсия ёши оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Хусусан, uznews.uz нашри маълумотларига кўра, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ва “Ўзбекистон Қуролли кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги қонунларга киритилган тузатишларга мувофиқ, кичик офицерлар учун (лейтенант, катта лейтенант, капитан ва капитан-лейтенантлар) пенсия ёши 43 ёшдан 45 ёшгача оширилди, катта офицерлар – 3, 2 ва 1-рангдаги майор, подполковник, капитанлар учун пенсия ёши 50 ёш этиб белгиланди.

Генераллар таркиби учун эса максимал ёш ўзгаришсиз 60 ёш бўйича қолди.

Маълум қилинишича, янги ўзгаришлар жорий йил 19 октябрдан кучга киради.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ Ўзбекистон дунёнинг кучли армияларининг Global Firepower 2018 рейтингида тўқиз поғонага юқорилаб, 39-ўринни олгани хабар қилинган эди.

Сурат манбаи: http://mediaovd.kz/ru/?p=324

Янгилик билан ўртоқлашиш: