123

Ўзбекистонда ОТМга қабул квоталари ошди

Дата: 17:04, 05-06-2018.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ОТМга қабул квоталари 8500 талабага ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурига таянган ҳолда.

2018−2019 ўқув йиллари учун квоталар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июндаги қарори билан тасдиқланган.  

Хусусан, бакалавриат, магистратура ва махсус сиртқи бўлимларга умумий квоталар деярли 8500 талабага ошиб, 78701 тадан (грант бўйича 19725, тўлов-шартнома асосида 58976та) 87165 тагача (19240, 67925) ошди.

2018 йилда бакалавриатнинг кундузги бўлимларига ўтган йилги 67746 нафар ўрнига 69460 нафар талаба қабул қилинади. Бундан 17669 таси грант асосида, 51791 таси шартнома асосида қабул қилинади.

Ўз навбатида, магистратура қабул квоталари деярли 1000 тага ошиб, 5940 тага етди, шу жумладан, 1556 таси грант бўйича, 4384 таси шартнома асосида бўлади.

Бундан ташқари, махсус сиртқи бўлимларга бакалаврлар қабул квотаси деярли икки бараварга ошиб, ўтган йилги 5955 та ўрнига 11765 тани ташкил қилди.

 

Сурат манбаи: http://uz.utro.news/latest/plata/

Янгилик билан ўртоқлашиш: