123

Ўзбекистонда сайловолди ташвиқотлари бошланди

Дата: 10:37, 19-11-2019.

Тошкент. 19 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда сайловолди ташвиқотлари бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"18 ноябрдан бошлаб сиёсий партиялар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Сайлов кодексининг 44-моддасига биноан, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги кундан кейинги кундан бошлаб бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган республика парламентининг қуйи палатасига сайлов ўтказиш учун 750 номзодни рўйхатга олди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий кенгашларга сайлов 22 декабр куни бўлиб ўтади.

Сайловда бешта сиёсий партия – Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон халқ демократик партияси (ХДП), "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси ва Экологик партия иштирок этмоқда.

Овоз беришда 20 млн сайловчи, шу жумладан, 2 млн ёшлар биринчи марта бу сайловда қатнашади.

 

Сурат манбаи: aa.com.tr

Янгилик билан ўртоқлашиш: