123

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматнинг энг кам муддати узайтирилди

Дата: 11:07, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматнинг энг кам муддати 5 йилгача узайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилган тегишли ўзгартиришлар Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланди.

“Ўзгартиришларга мувофиқ, шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади. Ҳарбий хизматда бўлишга имкон берувчи ёшга қадар 5 йилдан кам қолган бўлса, янги шартнома 5 йилга ёки бундан оз муддатга тузилиши мумкин”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Эслатиб ўтамизки, илгарилари ҳарбий хизматни ўташ борасидаги дастлабки шартнома муддати ҳарбий унвонга боғлиқ эди. Хусусан, оддий аскар ва сержантлар билан 3 йил, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ бўйича 5 йил муддатга шартнома тузилар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: