123

Ўзбекистонда ҚҚСни деярли икки бараварга пасайтириш таклиф этилди

Дата: 16:39, 28-03-2018.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи миқдорини (ҚҚС) деярли икки бараварга пасайтириш таклиф этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида Солиқ ислоҳоти концепцияси билан кўзда тутилган бўлиб, ҳужжат норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида муҳокама учун чоп этилди. Концепция 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича стратегияга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Хусусан, лойиҳага мувофиқ, ҚҚСни ҳозирги 20%дан (МДҲ давлатларида энг юқори кўрсаткичлардан бири) 12% пасайтириш, уни барча солиқ тўловчидар тоифалари, жумладан, айланмаси 1 млрд сўмдан зиёд бўлган якка тадбиркорларга ҳам тўлатиш амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва баъзи озиқ овқат маҳсулотлари сотуви бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ҚҚС тўлаш бўйича имтиёзларни инвентаризация қилиш ва самарасиз имтиёзларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, янги солиқ кодекси 2018 йил 1 июлга қабул қилиниши зарур.

Сурат манбаи: http://www.basarabia.md/nds-na-muku-i-maslo-ostanutsya-prezhnimi/

Янгилик билан ўртоқлашиш: