123

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги 100 дан зиёд инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда

Дата: 11:20, 17-04-2019.

Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги 100 дан зиёд инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бу Тошкентда бўлиб ўтган биринчи Халқаро соғлиқни сақлаш инвестицион форумида муҳокама қилинди. Унда Россия, Хитой, Франция, Греция, Ҳиндистон, Беларус, Эрон, БАА, Малайзия, Қозоғистон, Тожикистон Озарбайжон, шунингдек, Ўзбекистон тиббиёт ва фармацевтика саноатининг вакиллари иштирок этди.

“2018 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро молия институтларининг қўллаб-қувватлаши натижасида олтита лойиҳани амалга ошириш учун 24 миллион доллар сарфланган бўлса, 2019 йилда бу рақам бир неча маротаба кўтарилиб, саккизта лойиҳани амалга оширишга йилнинг охирига қадар $110 млн миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 2019 йил 101 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун $485 млн маблағ сарфланиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Таъкидландики, ҳозирги вақтда ушбу соҳада умумий қиймати $600 млндан ортиқ бўлган 17 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда $23 млнлик 4 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

“Шундай қилиб, Туркиянинг “Кани Мед Хелс” компаниясининг сармоядорлари билан биргаликда лаборатория марказлари ташкил қилиш ишлари, Ҳиндистоннинг “Pratiksha Hospital Group” компанияси билан кўптармоқли марказ ташкил этиш, арабларнинг “Khalifa Bin Zayed AI Nahyan Foundation” компанияси билан “Она ва бола” клиникасини қуриш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, KfW немис банки томонидан кўптармоқли тиббиёт марказларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Шунингдек, хорижий сармоядорлар иштирокида мамлакатда 50 га яқин йирик хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилди.

Сурат манбаи: minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: