123

Ўзбекистонда тўртта фармацевтик саноат ҳудудларини очиш режалаштирилмоқда

Дата: 10:41, 09-01-2017.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тўртта фармацевтик саноат ҳудудларини (ФСҲ) очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида сўз давлат раҳбарининг норматив-ҳуқуқий хужжатлар муҳокамаси порталида (regulation.gov.uz/ru) жойлаштирилган қарори лойиҳасида боради.

Фармҳудудлар Сурхондарё вилояти Бойсун туманида, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Жиззах вилояти Зомин туманида ва Сирдарё вилояти Сирдарё туманида очиш кўзда тутилмоқда.

Бундай ҳудудларнинг очилиши маҳаллий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан қулай шароитларни шакллантиришга кўмаклашади.

Қарорга мувофиқ, ФСҲларнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йил бўлиб, ушбу муддатни келгусидан узайтириш мумкин бўлади. Мазкур муддат давомида ФСҲда алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари амалда бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: