123

Ўзбекистонда товарлар импорти 30% ўсди

Дата: 14:25, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 4 ойида Ўзбекистонда товарлар импорти 30% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, ушбу маълумотлар 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида очиқланди.

“Йиғилишда мамлакатда импортни оптималлаштириш ишлари мутлақо қониқарсиз аҳволда экани қайд этилди. Жорий йилнинг 4 ойи мобайнида мамлакатимиз бўйича товарлар импорти 4 миллиард 858 миллион долларни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллиард 111 миллион долларга ёки 30 фоизга ошган”, - дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабарида.

Бундай ҳолатга сабаб бўлган омиллар асосан импорт таркибини ўрганиш ва импортни оптималлаштириш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмагани, январь-апрель ойларида комплекслар таркибига кирадиган корхоналар томонидан юртимизда ишлаб чиқариш ўзлаштирилган товарларни харид қилиш ўрнига, четдан шу турдаги $89 млнлик маҳсулот импорт қилингани билан боғлиқ экани айтиб ўтилди.

$1=7982,25 сўм

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: