123

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига доир қонун кучга кирди

Дата: 16:51, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига доир қонун кучга кирди, деб хабар беради пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилган.

Таъкидланишича, қонун Қонунчилик палатаси томонидан 12 августда қабул қилинган ва 24 августда Сенат томонидан маъқулланган ҳамда 14 сентябрда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Қонунга мувофиқ, “ёшлар” тоифасига 14-30 ёш орасида бўлган шахслар кирди.

Шунингдек, қонунда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, иқтидорли ёшларни, ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш масалалари белгилаб берилган.

Бундан ташқари, ёшлар ва ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадларида ёшлар ижтимоий хизмати ташкил қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: