123

Ўзбекистонда йирик корхоналарнинг товар айланмаси учдан бир қисмидан ошди

Дата: 17:29, 21-05-2019.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ - 2019 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналарнинг товар айланмаси учдан бир қисмидан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Чакана савдо товар айланмаси жорий йилнинг январь-апрель ойларида 46114,1 млрд сўмга етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6% га ошди, шунингдек, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 7543,3 млрд сўмга (ўсиш суръати 36,0%), кичик тадбиркорлик субектлари 38570,8 млрд сўмга (ўсиш суръати 2,3%) етди. Кичик тадбиркорлик товар айланмасининг умумий ҳажмидан уюшмаган савдода товарлар савдоси 4500,0 млрд сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6% га камайган) ташкил этди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси сайтида.

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси умумий савдо ҳажмининг 16,4% ни ташкил этиши қайд этилди. Статистик ҳисоб-китобларга кўра, кичик тадбиркорлик субъектларининг чакана савдоси ҳажми 38570,8 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3% га ошди. Кичик тадбиркорлик субектларининг чакана савдо айланмасининг улуши 83,6%га етди.

 

Сурат манбаи: http://vzglyad.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: